08:12 / 24.06.2020
3 018

Каттақўрғон шаҳрига кучли шамол ёпирилди: кўплаб бинолар талафот кўрган (фото)

Каттақўрғон шаҳрига кучли шамол ёпирилди: кўплаб бинолар талафот кўрган (фото)
Фото: Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги
23 июнь куни соат 17:00 атрофида Каттақўрғон шаҳрида кучли шамол ёпирилган.
Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, шамол оқибатида шаҳардаги 6та ташкилот ва корхонага тегишли объектларнинг, шунингдек, 6та кўп қаватли биноларнинг том қисми шикастланган.

Аҳоли орасида табиий офатдан жабрланганлар йўқ.

Фото: Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги
Айрим ҳудудларда дарахтлар ҳам қўпорилиб, автомобиль йўлига қулаган. Шунингдек, бир неча симёғочлар қулаб, электр таъминоти ишдан чиққани сабабли шаҳарнинг айрим ҳудудларида электр энергияси ва сув таъминоти узилган.

Ҳодиса оқибатларини бартараф этиш учун учта фавқулодда вазиятлар бўлими экипажи етиб келган. Бир неча соат ўтиб, электр энергияси таъминоти тикланган. Ичимлик суви таъминоти эса 24 июнь куни эрталабдан тикланиши эълон қилинган.

Фото: Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги

Фото: Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги
Талафот кўламини аниқлаш ва бартараф этиш юзасидан шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова раҳбарлигида ишчи гуруҳ зарарланган объектларга етиб борган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Каттақўрғон шаҳрига кучли шамол ёпирилди: кўплаб бинолар талафот кўрган (фото)