2 258
Қашқадарёда фуқарога 373 млн сўм пулларини бермасдан келаётган шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Қашқадарё вилояти Китоб туманида яшовчи 42 ёшли Ж.М. ариза билан мурожаат қилди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.
У Китоб тумани Янгиқишлоқ қишлоғида яшовчи Л.Х. ва Б.Х.га 2018 йил ноябрь ойининг бошларида 1,5 миллиард сўмлик металл профнастил маҳсулотлари берганлигини, улар пулларнинг бир қисмини бериб, қолган 373 млн. сўм пулларни ҳозирги кунга қадар бермай келаётганлигини, пулларини Л.Х. ва Б.Х.дан ундириб бериб, уларга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
Ҳолат юзасидан Китоб туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
“Ҳурматли фуқаролар, оғзаки ёки ёзма равишда келишувларни тузганда эҳтиёт бўлишингизни сўраймиз, зарурият туғилганда нотариус ёки юрист хизматидан фойдаланишингизни сўраймиз”, - дейилади маълумотда. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Президент Мирзиёев Москва парадидаги иштирокидан сўнг Тошкентга қайтди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
Зеленский ва Будановни йўқ қилмоқчи бўлган агентлар фош этилди
Россиялик хакер учун 10 миллион доллар ваъда қилинди
ПСЖ дан 30 та зарба, 0 та гол!
Машҳур ёзувчи Стивен Кинг Путин ва Зеленскийга ўзаро муштлашишни таклиф қилди
Олимпиадага чиққан футболчилар қанча мукофот пуллари олгани маълум бўлди
Ереванда минглаб намойишчилар Пашинян истеъфосини талаб қилди