10:55 / 25.06.2020
3 004

Коронавирус Жиззахга қайтди, жами ҳолатлар сони 7 мингга яқинлашди

Коронавирус Жиззахга қайтди, жами ҳолатлар сони 7 мингга яқинлашди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 89 кишида коронавирус аниқлангани ҳақида хабар берди.
«2020 йил 25 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 6990 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 40 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 38 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 28 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 10 нафари аҳоли орасида), 7 нафари Тошкент вилоятида чегара пост орқали юртимизга кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида, 2 нафар Жиззах вилоятида, 1 нафар Андижон вилоятида аҳоли орасида, қолган 1 нафар Сурхондарё вилоятида аниқланган
», дейилади хабарда.

24 июнь куни жами 239та янги ҳолат қайд этилди, бу эса кунлик ўсиш бўйича янги рекорд кўрсаткичдир.
Шунингдек, 125 бемор тузалиб чиқди ва шу вақтгача касалликдан соғайганлар сони 4685 нафарга етди.
Айни вақтда шифохоналарда 2286 бемор даволанмоқда, улардан 14 нафари оғир, 5 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Эслатиб ўтамиз, Жиззах вилоятида март ойидан буён 3та касалланиш ҳолати қайд этилган, беморларнинг сўнггиси 27 апрель куни тузалган ва вилоят коронавирусдан холи ҳудудга айланганди.

Айни вақтда биргина Фарғона вилояти коронавирусдан холи ҳудуд бўлиб қолмоқда, ушбу ҳудудда сўнгги бемор 14 май куни тузалиб чиққан, вилоятда май ойи бошидан буён янги касалланиш ҳолатлари аниқланмаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Коронавирус Жиззахга қайтди, жами ҳолатлар сони 7 мингга яқинлашди