
Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимлари томонидан ҳам фуқароларга хизмат кўрсатиш санитария ва гигиена талабларига риоя қилган ҳолда барча хизматлар бир дарча тамойили асосида амалга оширилмоқда.
Шунингдек, тўй ва бошқа маросимларни камчиқим, карантин талаблари асосида ўтказиш бўйича тушунтириш-тарғибот тадбирлари олиб борилмоқда. Кўпчиликка бу сингари ортиқча сарф-харажат ва дабдабаларсиз, ихчам тўйлар маъқул тушмоқда. Чунончи, пандемия билан боғлиқ карантин даврида никоҳдан ўтган 250 нафар фуқаронинг 200 нафар камчиқим тўй қилишга розилигини билдирди.
— Ҳамма гап келин-куёв ва улар ота-оналарининг тушунишида, - дейди тўрақўрғонлик Мухторали Эргашев. — Ўтган ҳафта ўғлимни уйлантирдим. Маҳаллар фуқаролар йиғини бош турди, меҳмонлар ва бошқа иштирокчилар сонини ўттиз кишидан оширмадик. Харажат ҳам шунга яраша бўлди. Илгари эди, қозон-қозон ош дамлаш, "ЗАГС" кечаси-ю, келин дугоналари зиёфати деган ҳашамлар. Мана, тўйни бир кунда соддагина қилиб ўтказса бўларкан-у. Бирор ким мени нега тўйга чақирмадинг, деб нолигани ҳам йўқ. Энг муҳими, ёшларнинг бир-бирига муҳаббати, қурган оиласи мустаҳкам бўлсин.
Қўшимча сифатида таъкидлаш жоиз, Наманган вилоятининг туман ва шаҳар ФҲДЁ бўлимлари томонидан 2020 йилнинг ўтган даврида 41 028 та фуқарога хизмат кўрсатилди. Хусусан, карантин даврининг ўзига хос шароитларига қарамай 15778 фуқарога туғилиш, 1244 фуқарога никоҳ гувоҳномалари топширилди.
Қудратилла НАЖМИДДИНОВ
Манба: Xs.uz
Фуқаролик ҲолатиТўй МаросимиСанитария Ва ГигиенаКамчиқим ТўйПандемия ДавриНаманган Вилояти Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар