16:45 / 25.06.2020
2 078

Ўзбекистонда коронавирусдан тузалиб чиққанлар сони 4700дан ошди

Ўзбекистонда коронавирусдан тузалиб чиққанлар сони 4700дан ошди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкентдаги тиббиёт муассасаларида 39 нафар бемор тузалиб, шу вақтгача жами 2606 бемор соғайиб чиққани, яна 1806 бемор даволанишни давом эттираётгани ҳақида хабар қилди.
Бугун Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасида 20 нафар, Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 18 нафар, шаҳар 3-сон туғруқ мажмуасида 1 нафар, жами 39 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, ўз уйига кузатилди.

Тузалганларнинг 22 нафари эркак, 17 нафари аёл бўлиб, уларнинг энг ёши улуғи 68 ёшда, энг кичиги эса 4 ёшда.
Айни пайтгача Тошкент шаҳри ва вилоятида 4423 ҳолатда коронавирус инфекцияси қайд этилиб, эндиликда уларнинг 2606 нафари соғайди.

«Шу кунларда шифокорларимиз пойтахтимиздаги даволаш муассасаларидаги 1806 нафар бемор ҳаёти учун курашмоқдалар.
Шу тариқа ҳозирги соатгача мамлакатимиз бўйлаб соғайганлар сони 4724 нафарни ташкил этмоқда», дейилади вазирлик хабарида.

25 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 6990тани ташкил этмоқда. Айни вақтда биргина Фарғона вилояти коронавирусдан холи ҳудуд бўлиб қолмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда коронавирусдан тузалиб чиққанлар сони 4700дан ошди