21:53 / 25.06.2020
3 763

22 ёшли қизнинг интим расмларини тарқатиб юбориш билан таҳдид қилган йигит ушланди

22 ёшли қизнинг интим расмларини тарқатиб юбориш билан таҳдид қилган йигит ушланди
Иллюстратив фото
Урганч туманида яшовчи М.А. исмли аёл 2020 йил 24 июнь куни Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилади. Бу ҳақда Хоразм вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

У ўз аризасида 1998 йилда туғилган қизнинг интим расмларини қўлга киритган, Урганч туманида яшовчи, 1990 йилда туғилган фуқаро Ш.Р. ижтимоий тармоқлар орқали ушбу расмларни тарқатиб юбориш билан таҳдид қилиб, шу пайтгача 9 600 000 сўм миқдорида пул ва қимматбаҳо уяли телефонини олган бўлса-да, яна 15 860 000 сўм миқдоридаги пулни товламачилик йўли билан талаб қилаётганлигини маълум қилиб, ушбу шахсга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Мазкур мурожаатни ўрганиш учун Хоразм вилояти ИИБ ЖҚБ иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир жараёнида Ш.Р. талаб қилинган суммадаги пулни олаётган пайтда ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Йигитлик ғурурини унутиб, аёлларга нисбатан товламачилик қилган ушбу шахсга нисбатан Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Хоразм вилояти бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда, — дейилади хабарда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)