22:52 / 29.06.2020
3 422

Коронавирусга чалинган бухоролик аёл вафот этди

Коронавирусга чалинган бухоролик аёл вафот этди
Иллюстратив фото
Бухоро вилояти Шофиркон туманида яшовчи, 1962 йилда туғилган М.С. коронавирус инфекциясида гумонланиб, жорий йил 21 июнь куни туман тиббиёт бирлашмасидан вилоят юқумли касалликлар шифохонасига олиб келинган.

ССВ матбуот хизмати хабарига кўра, «Юрак ишемик касаллиги, стенокардия, гипертония касаллиги, семизлик 3-даражаси, ўпка артерияси тромбоэмболияси. Нафас етишмовчилиги 3-даража» ташхиси билан реанимация бўлимига ётқизилган.

Бемор (аёл) бундан аввал, сўнгги 8 йил давомида юрак ишемик касаллиги, стенокардия, артериал гипертония, юрак етишмовчилиги ташхиси билан даволаниб юрган.

Беморнинг даволаниши давомида кунлик аҳволи Бухоро вилоятидаги шифокорларимиз билан бир қаторда мамлакатимиздаги шу соҳага ихтисослашган тиббиёт муассасаларининг мутахассисларининг ҳам назоратида бўлиб, улар иштирокида консилиумлар ўтказиб келинган.

Бироқ мутахассисларимизнинг стандартлар асосида ўтказган реанимацион муолажаларига қарамасдан бемор ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди.

Эслатиб ўтамиз, 28 июнь куни коронавирус инфекцияси қайд этилган икки бемор вафот этган эди.
Бу Ўзбекистонла қайд этилган 23-ўлим ҳолатидир.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Коронавирусга чалинган бухоролик аёл вафот этди