
АОКА ҳузуридаги штабда Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Ботир Қурбонов иштирокида брифинг бўлиб ўтди.
Маълум қилинишича, вирусологик лабораторияларда охирги бир кунда коронавирусга 15 459 та, эпид мавсум давомида 1,176 205 та тест синовлари ўтказилди.
Республикадаги 29 та туман ва шаҳар “қизил” ҳудудга, 43 таси “сариқ” ҳудудга ҳамда 131 та туман ва шаҳар “яшил” ҳудуд тоифасига киритилди.
Тошкент шаҳри бўйича касаллик қайд этилган 333 та "яшил", 87 та "сариқ" ва 99 та "қизил" маҳалла, мавзе ва даҳа ҳудудлари бўйлаб карантин ва профилактик тадбирлар белгиланган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар