14:42 / 30.06.2020
3 876

Олимлар қайси дорилар коронавирусни даволашда фойда бермаслигини маълум қилди

Олимлар қайси дорилар коронавирусни даволашда фойда бермаслигини маълум қилди
Фото: newlife.ru
Лопинавир ва ритонавирнинг комбинацияси COVID-19 касаллигини даволашда фойдасиз. Бу ҳақда Британиянинг RECOVERY клиник тадқиқоти раҳбарларининг баёнотида маълум қилинди.

Лопинавир ва ритонавир кўпинча иммунитет танқислиги вирусини (ОИВ) даволашда қўлланилади. Бироқ тадқиқотчилар бундай дори COVID-19’га чалинган беморларга ижобий таъсир кўрсатмаслигини айтди.

Бундай ҳолда лопинавир ва ритонавирнинг комбинацияси оғир аҳволдаги беморларда синовдан ўтказилмаган. Чунки бу дорини сунъий нафас олдириш мосламаларига уланган беморларга бериш қийинчилик туғдиради.

RECOVERY тадқиқоти март ойидан бери ўтказилмоқда ва унда 11,5 минг бемор иштирок этмоқда. Тадқиқот коронавирус инфекциясини даволашда турли дориларнинг самарадорлигини ўрганади.

Январь ойи охирида Россия соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирус инфекциясини даволаш учун тавсия этилган дорилар рўйхатига «Калетра» (лопинавир + ритонавирнинг халқаро патентланмаган номи) дорисини киритди. Апрель ойида ўтказилган тадқиқот шуни кўрсатдики, коронавирус фонида дорихоналарда ушбу ОИВга қарши дори-дармонларга талаб 15 баравар ошди. Мутахассисларнинг таъкидлашича, оддий одамлар қўлида дори фойдасиз ёки ҳатто зарарли бўлиши мумкин.

Аввалроқ АҚШда коронавирусни даволашда безгакка қарши препаратлар самарасиз деб топилган эди. Европа эса ремдесивир дори воситасини коронавирусга қарши даволашда сотувга чиқаргани маълум қилинди.

Шунингдек, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари коронавирусни дексаметазон билан даволашни «илмий ютуқ» деб атади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Олимлар қайси дорилар коронавирусни даволашда фойда бермаслигини маълум қилди