
Сифати кафолатланмаган ва кучли таъсир этувчи дори воситаларини ноқонуний йўллар билан сақланиши ва ташилишига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Хусусан, Бухоро вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Давлат хавфсизлиги хизмати вакиллари ҳамкорликда йирик миқдордаги кучли таъсир қилувчи дориларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйишди.
Хусусан, тезкор тадбир давомида фуқаро М.О.га Тошкентдан Бухорога “Эпика” русумли автомашинада бериб юборилган картон қутилар ўрнатилган тартибда ва холислар иштирокида кўздан кечирилди.
Натижада, қутиларда 100 дона сифати кафолатланмаган “Тропикамид” дори воситалари борлиги аниқланди
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Божхона органлариКонтрабандага қаршиТошкент БухороДори воситалариСифати кафолатланмаганКучли таъсир Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар