23:16 / 01.07.2020
3 219

ЖССТ Қирғизистон ва Қозоғистонни коронавирус жадал тарқалаётган давлатлар қаторига киритди

ЖССТ Қирғизистон ва Қозоғистонни коронавирус жадал тарқалаётган давлатлар қаторига киритди
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Қирғизистон ва Қозоғистонни коронавирусга чалинганлар сони жадал ўсаётган давлатлар тоифасига киритди.

“Охирги 2 ҳафтада камида 30 давлат ёки ҳудудда коронавирусга чалиниш бўйича янги ҳолатлар кўпайди. Бу давлатлардан 11тасида коронавирус тарқалиши жадаллашиши кўплаб янги касалланиш ҳолатларига олиб келди. Агар бу ҳолатлар эътиборсиз қолдирилса, улар яна соғлиқни сақлаш тизимини хавф остига қўяди”, деб айтган ЖССТнинг Европа бюроси директори Ханс Клюге.

ЖССТ баёнотига кўра, вирус жадал тарқалаётган давлатлар тоифасига, шунингдек, Озарбойжон, Арманистон, Украина, Молдова, Албания, Шимолий Македония, Босния ва Герцеговина, Косово ва Швеция киритилган.

Умумий ҳисобда ЖССТнинг Европа бюроси 54 та давлатни қамраб олиб, улар қаторига Қирғизистон ва Қозоғистон ҳам киради.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » ЖССТ Қирғизистон ва Қозоғистонни коронавирус жадал тарқалаётган давлатлар қаторига киритди