
Мажбурий ижро бюросининг Наманган вилоят бошқармаси, шаҳар ва туманлар бўлимлари томонидан кунлик ўтказилаётган тадбирлар мобайнида тармоқлардан яширин равишда фойдаланаётган истеъмолчиларнинг ноқонуний қилмишлари фош этилмоқда.
Жумладан, Бюронинг Янгиқўрғон туман бўлими ходимлари томонидан Ғовазон маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Ф.Мамасидоқовга тегишли ҳовли ва дала майдонларнинг тармоқлардан фойдаланиши, тўлов интизомига риоя этилиши ўрганилди.
Тезкор ходимларда шубҳа уйғотган симлар обдон кўздан кечирилганда ноқонуний ҳолатга дуч келинди. Яъни, электр энергияси ҳисоблагичига уланган симларининг уланиш схемаси бузилгани маълум бўлди. Мазкур ҳолат юзасидан тегишли далолатнома расмийлаштирилиб, тармоқдан вақтинча ажратилди. Фуқаронинг ушбу ноқонуний хатти-ҳаракати билан таъминотчи корхона етказилган зарар ҳисоб-китоб қилинганда 2.150.600 сўмни ташкил этди.

Бюронинг Норин тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбир мобайнида ҳам яширин тармоқлардан фойдаланаётган истеъмолчиларнинг ҳуқуқбузарликлар аниқланди.
Хусусан, ўтказилган тадбирлар мобайнида туманнинг “Дўмар” маҳалласида яшовчи М.Ўтбосаровнинг хонадони кўрилганлда тармоқдан, ҳисоблагичдан ташқари уланиб фойдаланаётгани, “Бўстон” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро Тоҳир Қосимов хонадонида “ҳеч ким билмайди” дея яширин тармоқ орқали уланиб, фойдаланаётгани маълум бўлди.
Шу маҳаллада яшовчи М.Хошимова хонадонида ўтказилган кўрик мобайнида электр энергияси ҳисоблагичидан ташқари яширин уланиб олгани тезкор ходимлари томонидан фош этилди. Ҳар уччала ҳолат юзасидан ҳам тегишли далолатнома расмийлаштирилди.
Эслатиб ўтамиз, Бюро органлари томонидан тадбирлар 01 августга қадар давом эттирилади.
Мажбурий ИжроНаманган ВилоятиЯнгиқўрғон ТуманиЭлектр ЭнергиясиИстеъмолчилар ҲуқуқиНоқонуний Уланиш Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар