
2020 йилнинг 22 июнь куни соат 10:00да 25 ёшли С.Н. Андижон вилояти Асака тумани Беруний МФЙ ҳудудида жойлашган “Султон Сарой” кафеси олдида таниши 25 ёшли Д.О.га таниш қизга нима учун қўнғироқ қилганлигини сўраб, у билан ўзаро жанжаллашган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, жанжал вақтида С.Н. ёнида бўлган хўжалик пичоғи билан Д.О.нинг ўнг орқа кўкрак соҳасига бир маротаба уриб тан жароҳати етказган.
Мазкур ҳолат Асака тумани ИИБнинг жиноят ҳақидаги ҳодиса ва хабарлар рўйхатидан ўтказилиб, ҳодиса жойига туман ИИБ тергов-тезкор гуруҳи аъзолари чиққан, ҳодиса жойи кўздан кечирилган.
Олиб борилган терговга қадар текширув давомида С.Н.дан бир дона хўжалик пичоғи ҳамда Д.О.нинг ҳодиса вақтида эгнида бўлган устки кийимлари холислар иштирокида баённома орқали олинган.
Судга оид экспертиза хулосасига кўра, Д.О. «ўртача» оғир турдаги тан жароҳати олганлиги аниқланган.
Ҳолат юзасидан Асака тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми «а,в» бандлари (баданга ўртача оғир шикаст етказиб, совуқ қурол ёки кишининг соғлиғи учун амалда шикаст етказиши мумкин бўлган нарсаларни (қурол сифатида) қўллаш билан содир этилган безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган. С.Н. гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган. Қайд этилишича, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар