
Сифати кафолатланмаган ва акциз маркалари билан маркаланмаган тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Хусусан, Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Тошкент шаҳрида тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбир ўтказишди.
Тезкор тадбир давомида Юнусобод туманида фуқаро А.Х. ўз бошқарувидаги “Матиз” русумли енгил автотранспорт воситасида шартли харидорга умумий қиймати 28,7 миллион сўмлик 2500 қути тамаки маҳсулотларини ноқонуний тарзда пуллаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Тамаки МаҳсулотлариНоқонуний АйланмаБожхона КурашиСирдарё ВилоятТошкент ШаҳриКонтрабандага Qarshi Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар