20:30 / 06.07.2020
5 221

+141: Ўзбекистонда COVID-19’дан холи ҳудудлар қолмади

+141: Ўзбекистонда COVID-19’дан холи ҳудудлар қолмади
Ўзбекистонда 6 июль соат 17:00 ҳолатига кўра 141 кишида коронавирус аниқланди ва касалланганларнинг умумий сони 10284 кишига етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 118 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 46 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 72 нафари аҳоли орасида), 20 нафари Андижон вилоятида хориждан кириб келган ва карантинга олинган фуқаролар орасида, 3 нафари Фарғона вилоятида аҳоли орасида аниқланган.

14 май куни коронавирусдан холи ҳудудга айланган Фарғона вилоятига коронавирус қайтди. Бунгача Фарғона вилоятида касалликка чалинган 158 кишининг 157 нафари соғайиб, 1 нафари вафот этганди. Ўзбекистондаги туман ва шаҳарларнинг 4 июль ҳолатига кўра эпидемиологик тоифалари рўйхатида Фарғона «яшил» ҳудуд деб топилганди.

Ҳозирда Ўзбекистонда коронавирусдан холи ҳудудлар қолмади.
Айни пайтда Ўзбекистонда касалликка чалинган 10284 нафар бемордан 6584 нафари коронавирусдан соғайди. 36 нафар бемор касаллик асоратларидан вафот этди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » +141: Ўзбекистонда COVID-19’дан холи ҳудудлар қолмади