23:30 / 06.07.2020
2 927

Тошкентда автомашиналарни жарима майдонидан чиқариш бўйича онлайн тизим ишга туширилди

Тошкентда автомашиналарни жарима майдонидан чиқариш бўйича онлайн тизим ишга туширилди
Фото: Видеодан лавҳа
Тошкентда автомашиналарни жарима майдонидан чиқариб олиш учун онлайн тизим синов тариқасида ишга туширилди. Бу ҳақда «Ўзбекистон 24» телеканалида маълум қилинди.

«ЙҲХ қоидаларини бузган ҳайдовчига инспектор томонидан машинанинг жарима майдонига олиниши тўғрисида протокол тузилади. Ушбу протокол маъмурий бўлимга юборилади, шундан сўнг у автоматлаштирилган тизимга киритилади», — деди ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бўлими бошлиғи Илҳом Идиров.

Протокол ДЙҲХХ сайтида рўйхатдан ўтказилганидан сўнг ҳайдовчининг телефон рақамига жариманинг миқдори ва автомобиль жойлашган тўхтаб туриш жойи тўғрисидаги маълумот ёзилган SMS юборилади.

Тизимнинг яна бир афзаллиги — ҳайдовчи онлайн режимда барча зарур ҳужжатларни инспекторга тақдим қилиши мумкин. Шундан келиб чиққан ҳолда, инспектор қонунбузарлик учун жарима миқдори тўғрисида қарор қабул қилади ва бу ҳақда маълумотни сайтга жойлаштиради. Қоидабузар жаримани электрон тизим орқали ёки энг яқин банк кассалари орқали тўлаши мумкин.

Агар тизим синовдан муваффақиятли ўтса, у бутун республика бўйлаб жорий этилади.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг июль ойидан бошлаб жисмоний ва юридик шахсларнинг автотранспорт воситаларига ўрнатилган видеорегистраторлар орқали қайд этилган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари тўғрисидаги видеоёзувларни қабул қилиш, кўриб чиқиш ҳамда уларни тақдим этган шахсларни рағбатлантириш ишлари синов тариқасида ишга туширилганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда автомашиналарни жарима майдонидан чиқариш бўйича онлайн тизим ишга туширилди