21:17 / 07.07.2020
1 962

Андижон вилоятида раҳбарлар кўк ва қизил нишонлар билан «тақдирланадиган» бўлди

Андижон вилоятида раҳбарлар кўк ва қизил нишонлар билан «тақдирланадиган» бўлди
Фото: auz.uz
Вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмоновнинг «ошкоралик ва шаффофлик масаласидаги ташаббуси» доирасида шундай амалиёт жорий қилинган.
Қайд қилинишича, раҳбарларнинг ишига душанба кунлари ўтказиладиган «Ҳокимлик соати»да баҳо берилади.

«Оқсоқликка йўл қўйган» шаҳар, туман ёки ташкилот каттасининг кўксига шу ернинг ўзида «Масъулиятсиз раҳбар» деб ёзилган қизил рангли нишон тақилади. Топшириқни «дўндирганлар»га эса «Масъулиятли раҳбар» деб ёзилган кўк рангли нишон берилади. Нишон олган раҳбарлар йиғилишдан чиқиб, журналистлар орқали халқ олдида ҳисобот берадилар.

6 июль куни ўтказилган «Ҳокимлик соати»да янги ташаббус амалиётда илк бор қўлланган. Улуғнор туманининг ҳокими Дониёрбек Махсудов ва Олтинкўл туманининг ҳокими Назиржон Ўринбоев «Масъулиятсиз раҳбар» нишонини олиш бўйича «пешқадам» бўлишган. Ташкилотлар орасида вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи Зуфарбек Юлдашев ва вилоят санитария-эпидемиология осойишталиги маркази раҳбари Дилмурод Набиев фаолиятига ҳам шундай баҳо берилган.

Фото: auz.uz
Андижон шаҳри ҳокими Баҳромжон Ҳайдаровга учта йўналиш бўйича қўлга киритган ютуқлари учун 3та кўк нишон топширилган. Марҳамат тумани ҳокими Бобиржон Юлдашев ва Хўжаобод тумани ҳокими Отабек Расулов эса икки бора шундай эътирофга сазовор бўлган. Марказий банк вилоят бошқармаси бошлиғи Элёр Усмонов ҳам «Масъулиятли раҳбар» нишонидан 2та олган.

Таъкидланишича, 3 ҳафта давомида кетма-кет қизил нишон олган раҳбарлар масаласи Андижон вилояти ҳокимлигида алоҳида кўриб чиқилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Андижон вилоятида раҳбарлар кўк ва қизил нишонлар билан «тақдирланадиган» бўлди