
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 168 кишида коронавирус аниқлангани ҳақида хабар берди.
«2020 йил 8 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 10 838 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 161 нафари Қашқадарё вилоятида (шундан 127 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 34 нафари аҳоли орасида), 7 нафари Наманган вилоятида (шундан 3 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 4 нафари аҳоли орасида) аниқланган», дейилади хабарда.
7 июль куни жами 308та янги ҳолат қайд этилди. Шундан 187 нафари карантин муассасаларида, 117 нафари аҳоли орасида, 4 нафари эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган.
Шунингдек, Тошкент, Қашқадарё, Жиззах ва Бухорода жами 121 нафар бемор тузалди ва шу вақтгача тузалиб чиққанлар сони 6811 нафарга етди.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3986 нафар бемор даволанмоқда, улардан 24 нафари оғир, 13 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Қашқадарё ВилоятиКоронавирус ҲолатлариЯнги КасалланишСоғлиқни СақлашТиббиёт МуассасалариТузалган Беморлар Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар