14:40 / 08.07.2020
3 566

Автотранспортлар бўйича чекловлар эртага эълон қилинади. Бутун республика «қизил» ҳудудга айланиши айтилди

Автотранспортлар бўйича чекловлар эртага эълон қилинади. Бутун республика «қизил» ҳудудга айланиши айтилди
Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Шоҳрух Ғиёсовнинг сўзларига кўра, Махсус комиссиянинг 33-сонли қарори билан белгиланган талаб юзасидан тез орада батафсил маълумот берилади.

«Ҳозирда Махсус комиссия томонидан чекловларнинг аниқ тартиби ишлаб чиқиляпти. Ўйлайманки, эртага алоҳида брифинг қилиб, аниқ тартибини сизларга етказамиз.

Ҳозир пайтдан фойдаланиб, барча фуқароларимиз автотранспорт билан боғлиқ ишларини шу икки кун ичида битириб, охирига етказиб олишлари мақсадга мувофиқ
», – деди ИИВ расмийси 8 июль куни АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

Шунингдек, ҳудудлар ўртасида автотранспортлар қатнови ҳам тақиқланмоқда. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларга тегишли хизмат ва шахсий автотранспортлар ҳаракати бундан мустасно.

«Вилоятлараро транспортлар ҳаракати ўзи тақиқланган, лекин Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ўртасида ишга қатновчиларга рухсат берилган эди. Эндиликда бу ҳам тақиқланади. Яъни бутун республика ҳудуди «қизил» ҳудудга айланади», – деди Шоҳрух Ғиёсов.

Унинг қўшимча қилишича, махсус стикерга эга автомобиллар ҳаракатига рухсат этилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Автотранспортлар бўйича чекловлар эртага эълон қилинади. Бутун республика «қизил» ҳудудга айланиши айтилди