09:30 / 09.07.2020
2 501

«Тадбиркорга хиёнат қилган одам сиёсатимизга хиёнат қилган одам бўлади» — Шавкат Мирзиёев

«Тадбиркорга хиёнат қилган одам сиёсатимизга хиёнат қилган одам бўлади» — Шавкат Мирзиёев
Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 8 июль, чоршанба куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда бюджет тушумларини сўзсиз таъминлаш чора-тадбирлари муҳокама қилинди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Президентнинг таъкидлашича, олти ойлик таҳлиллар тадбиркорлик фаолияти ҳамма ҳудудларда ҳам керакли даражада йўлга қўйилмаганини кўрсатган.

Қайд этилишича, ўтган йилда рўйхатдан ўтган тадбиркорларнинг 23 минг нафари ёки 24 фоизи бугунги кунда фаолият кўрсатмаяпти. Шавкат Мирзиёев ҳокимлардан ва банкирлардан нима сабабдан бундай ҳолат кузатилаётганини сўради ва бу ҳолатни кескин танқид қилди.

Шу сабабли давлат раҳбари тадбиркорлар сонини кўпайтиришни эмас, балки мавжуд тадбиркорларга кўпроқ шароит яратиб, электр, газ, сув таъминоти, йўл, кредит билан боғлиқ масалаларни ечиб бериш лозимлигини кўрсатиб ўтди.

«Тадбиркорга хиёнат қилган одам сиёсатимизга хиёнат қилган одам бўлади. Тадбиркорнинг дарди билан яшамаган раҳбар ҳозирги сиёсатни тушунмаган раҳбар бўлади», — деди Президент.

Республиканинг 59 та туман ва шаҳарида бизнес муҳити яхши эмас, деб баҳоланган. «Ушбу рейтинг натижалари ҳудудлар раҳбарларининг тадбиркорликни ривожлантириш борасидаги фаолиятига берилган ҳақиқий баҳо. Аниқ билиндики, улар бизнинг ҳозирги катта-катта марраларимизга муносиб қадам қўймаяпти. Бу 59 та туман ва шаҳарда одамлар рози эмас», — дея таъкидлади давлат раҳбари.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Тадбиркорга хиёнат қилган одам сиёсатимизга хиёнат қилган одам бўлади» — Шавкат Мирзиёев