
Муқаддам Мажбурий ижро бюроси Жиззах вилоят бошқармаси матбуот хизмати томонидан Бюронинг Ғаллаорол туман бўлими иш юритувида бўлган Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг 30.07.2019 йилдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор “Мирзачўл парранда файз” МЧЖ ва бошқалар ҳисобидан ундирувчи “ASIA ALLIANCE BANK” АТБ Самарқанд филиали фойдасига кредит ундириш, ундирув Ф.Эшмуродовага тегишли бўлган “Captiva” русумли автомашинага қаратиш ва автомашинанинг бошланғич сотув баҳоси 111 млн. 155 минг сўм белгилаш ҳақидаги ижро ҳужжати мавжудлиги ҳамда ушбу автомашинага нисбатан қидирув ҳаракатлари эълон қилиниб, олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида ушбу автомашина Жиззах шаҳар ҳудудига яшириб қўйилганлиги аниқланиб, 04.06.2020 йилда қидирувдан топилганлиги ҳақида маълум қилинган.
Шундан сўнг, ушбу автомашина суд қарорида кўрсатилган суммада “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасига сотувга қўйилиб, 30.06.2020 йилда 111 млн. 155 минг сўмга сотилган ҳамда жорий йилнинг 8 июлида ундирувчи “ASIA ALLIANCE BANK” АТБ Самарқанд филиалининг ҳисоб рақамига кредитни қоплаш учун ўтказиб берилиши таъмиинланди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар