13:03 / 11.07.2020
3 442

Аёлингизнинг баҳосини биласизми?

Аёлингизнинг баҳосини биласизми?
Нима учун эркак ўз умр йўлдошини бошқа аёлларга қараганда камроқ жозибали деб билади?
Бир куни бир киши ўзининг чуқур илми ва тақвоси билан танилган олимнинг ҳузурига борди ва қуйидаги сўзлар билан шикоятини айтди:

“Хотинимга уйланмасдан олдин севиб қолганимда у менинг кўзларимда бу дунёда Аллоҳ яратган бирон нарсага ўхшамайдиган гўзал бир мавжудот эди. Мен унга уйланганимдан сўнг кўплаб аёлларнинг ҳуснда унга тенг эканлигини кўрдим. Яна бир қанча вақтдан кейин кўпчилик аёллар хотинимдан чиройлироқ экан, деган фикрга келдим.

Бизнинг никоҳимиздан йиллар ўтиб, менга дунёдаги барча аёллар ундан кўра ёқимли ва нафисроқ бўлиб туюлди!"

Донишманд ундан сўради:
– Буларнинг барчасидан ҳам ҳалокатли ва аччиқроқ нима эканлигини айтайми?
– Ҳа.
– Агар сенга бу дунёнинг барча аёлларига уйланиш имконияти берилса ҳам кўчада югуриб юрган итлар барча аёлларга қараганда жозибалироқ кўринарди.
Эркак сўради: "Нега бундай дейсиз?"

Донишманд: "Чунки муаммо сенинг хотинингизда эмас. Муаммо шундаки, агар одам очкўз юрак ва шаҳватга тўла кўзларга эга бўлса, тақвоси бўлмаса, унинг кўзини қабридаги тупроқдан бошқа ҳеч нарса тўйдира олмайди.

Эй эркак! Сенинг муаммоинг — Аллоҳ тақиқлаган нарсадан кўзингизни юммаслигинг. Рафиқангни энг аввалги юқори (ер юзидаги энг гўзал аёллик) мартабасини қайтаришини истайсанми?

– Албатта, – деди эркак.
Олим деди: “Кўзингни шаҳватдан тий, чунки Аллоҳ таоло:

«Сен мўминларга айт, кўзларини тийсинлар ва фаржларини сақласинлар. Ана шу улар учун покдир. Албатта, Аллоҳ нима ҳунар қилаётганларидан хабардордир», деган. (Нур, 30).

Сенда йўқ нарсалар ҳар доим борларидан кўра ёқимли ва яхшироқ кўринади. Аммо ўша нарсани қўлга киритишинг билан у сен учун одатий ҳолга айланади. Ўзингда бор нарса билан қаноатлан! Худбин бўлма, қабр ичига чўмгунингча бу дунё ҳою ҳавасига ўзингни отма! Буларнинг барчасидан гўзал ва ажойиб нарса бор — бу Аллоҳга ибодат ва савобли ишлардир. Буни Аллоҳнинг йўлида юрганлардан бошқалар билмайди. Ва ниҳоят, Аллоҳга юзланиб аёлинг ҳақига, уни сенинг кўзингга чиройли кўрсатиб қўйишини сўраб дуо қилишни ҳам унутма!

Муҳсин Муҳаммад

Манба: Azon.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Аёлингизнинг баҳосини биласизми?