17:09 / 11.07.2020
2 857

Божхоначилар “гашиш”ни пулламоқчи бўлган шахсни қўлга олишди

Божхоначилар “гашиш”ни пулламоқчи бўлган шахсни қўлга олишди
Гиёҳвандлик воситаларини ноқонуний айланмасига қарши божхона органлари томонидан кескин кураш олиб борилмоқда.
Хусусан, Давлат божхона қўмитаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бош бошқармаси ва Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида “гашиш” гиёҳвандлик воситасининг ноқонуний савдосига чек қўйилди.

Учқўрғон туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида, фуқаро К.С. оғирлиги 570 грамм бўлган “гашиш” гиёҳвандлик воситасини 3500 АҚШ долларига пуллаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Тезкор тадбир давом эттирилиб, ушбу шахснинг яшаш хонадони ҳам холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Натижада, фуқаро К.С.нинг яшаш хонадонида ҳам 10 грамм оғирликдаги “гашиш” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Божхоначилар “гашиш”ни пулламоқчи бўлган шахсни қўлга олишди