18:03 / 11.07.2020
1 928

Мирободда 170 млн. сўмлик тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланишига чек қўйилди

Мирободда 170 млн. сўмлик тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланишига чек қўйилди
Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан ҳуқуқни мухофаза қилувчи бошқа орган вакиллари билан ҳамкорликда, Тошкент шаҳар Миробод туманида тезкор тадбир ўтказилди.

Тезкор тадбир давомида фуқаро Ш.О.нинг Миробод туманида жойлашган хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, хонадон ер тўласидан фуқаро Ш.Г.га тегишли бўлган умумий қиймати 57 миллион сўмлик, жами 4740 қути ҳар хил турдаги Ўзбекистон Республикаси акциз маркалари билан маркаланмаган, Ўзбекистон Республикасига олиб кирилганини тасдиқловчи ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланди.

Шундан сўнг, фуқаро Ш.О.нинг онаси Ш.Г. нинг хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганида, хонадоннинг чап томондаги хона ва унинг остидаги ер тўласидан умумий қиймати 113,6 миллион сўмлик, жами 6350 қути Ўзбекистон Республикаси акциз маркалари билан маркаланмаган, Ўзбекистон Республикасига олиб кирилганини тасдиқловчи ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган тамаки маҳсулотлари ноқонуний сақланаётгани фош қилинди.

Ўтказилган тезкор тадбирлар давомида умумий қиймати 170 550 000 сўмлик жами 11 090 қути тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланувига чек қўйилди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Мирободда 170 млн. сўмлик тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланишига чек қўйилди