
Ижтимоий тармоқларда O‘zLiDeP аъзоси, халқ депутутлари Қашқадарё вилоят Кенгаши депутати Гулнора Одиловага оид видео тарқалди. Видеода "халқ вакили" Шаҳрисабзда ер устида бир фуқаро билан можарога киришади. “Менга буни Президентнинг ўзи ўнг қўллаб “документ” қилиб беради, кўрасан. Aна шу Президент мени депутат қилибдими, унинг ўзи тўғри қилибсан, дейди. Бундан баттар қилгин, дейди. Сенга келиб айтади, айнан” дейди у.
«Қашқадарё» газетасининг хабар беришича, халқ депутатлари вилоят Кенгашининг регламент ва депутатлик одоби масалалари бўйича доимий комиссияси йиғилишида мазкур ҳолат Гулнора Одилова иштирокида муҳокама қилинди.
Йиғилишда Г.Одилова хатти-ҳаракатларини жаҳл устида қилганини тан олиб, адашганини, чин дилдан пушаймонлигини билдириб, бутун сайловчилари ва халқдан узр сўради.
Доимий комиссия аъзолари билдирган фикр-мулоҳазалар ва муносабатлар асосида қарор қабул қилиниб, халқ депутатлари вилоят Кенгаши навбатдаги сессиясида муҳокамага киритиш учун тақдим этилган.
Бу қашқадарёлик депутатларнинг биринчи марта "ҳуқуқий саводхонлик" борасида "қовун тушириши" эмас. Аввалроқ халқ депутатлари Қарши туман кенгашида депутат, мактаб директори Феруза Аҳмедова суд қарори борасида “Дарё” мухбирига интервью бераркан, “Қарор қандай қилиб Ўзбекистон Республикаси номидан чиқар экан, ишни ўзимизнинг Қарши тумани маъмурий суди кўриб чиққан-ку”, деган эди.
Гулнора ОдиловаҚашқадарё вилоятХалқ депутатиИжтимоий тармоқВидео тарқалдиҲуқуқий саводхонлик Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар