18:13 / 14.07.2020
2 664

ОТМларга ҳужжат топширган абитуриентлар сони 900 мингга яқинлашди

ОТМларга ҳужжат топширган абитуриентлар сони 900 мингга яқинлашди
Давлат тест маркази 2020-2021-ўқув йили учун рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони ҳақида маълумот берди.
2020 йил 13 июль 18:00 ҳолатига кўра, жами рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони 865 153 нафарни ташкил қилмоқда.
Шундан, жорий йил битирувчилари сони 397 373 нафар (45,93 %).

Таълим шакли бўйича:
- Кундузги таълим шакли – 514 904 нафар;
- Сиртқи таълим шакли – 333 492 нафар;
- Кечки таълим шакли – 16 757 нафар.

Тиллар кесимида:
Ўзбек тили – 760 314 нафар;
Рус тили – 80 685 нафар;
Қорақалпоқ тили – 22 219 нафар;
Бошқа тиллар – 1 935 нафар.

Абитуриентлар томонидан энг кўп танланаётган ОТМлар:
- Самарқанд давлат университети – 47 037 нафар;
- Андижон давлат университети – 38 238 нафар;
- Қарши давлат университети – 33 998 нафар;
- Наманган давлат университети – 32 536 нафар;
- Тошкент давлат педагогика университети - 32 077 нафар.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » ОТМларга ҳужжат топширган абитуриентлар сони 900 мингга яқинлашди