date
views 3 703

Ўзбекистоннинг коронавирус аниқланмаган ҳудудларида карантин юмшатилиши мумкин

Ўзбекистоннинг коронавирус аниқланмаган ҳудудларида карантин юмшатилиши мумкин
Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 14 июль, сешанба куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида мамлакатнинг карантин қоидаларини кучайтириш зарур бўлган ҳудудларида уларни кучайтириш, юмшатиши зарур бўлган ҳудудларда эса юмшатиш лозимлигини таъкидлади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

«Яна бир муҳим масала — вилоят, шаҳар ва туманларда маҳаллий кенгашлар, жойлардаги ҳокимлик ва бошқарув идоралари ўз ҳудудидаги вазиятни чуқур таҳлил қилиб, Республика комиссияси билан келишилган ҳолда карантин қоидаларини қаерда зарур бўлса кучайтириши, қаерда зарур бўлса, юмшатиши лозим», — деди давлат раҳбари.

Президент барча эҳтиёт чораларини кўрган ҳолда, имконият мавжуд бўлган ҳамма жойда ишлаб чиқариш корхоналарини ишга солиш, меҳнат унумдорлигини ошириш кераклигини таъкидлади.

Хусусан, Шавкат Мирзиёев касаллик тарқалмаган туманларда қишлоқ хўжалиги ходимларининг бемалол ишлаши, маҳсулотини харидорларга етказиб бериши учун барча шароитни яратиш кераклигини айтди.

Давлат раҳбари коронавирусни енгиш, халқ фаровонлигини таъминлаш, жамиятда тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш озиқ-овқат масаласига боғлиқлигини қайд этиб ўтди.
«Шунинг учун бизда доимо уч ойлик озиқ-овқат захираси шай туриши керак», — деди Президент.

Эслатиб ўтамиз, Республика махсус комиссиясининг 8 июлдаги қарори билан Ўзбекистонда 10 июлдан 1 августга қадар карантин чекловлари қайтадан кучайтирилди. Тўйлар, оилавий ва оммавий тадбирлар тақиқланди, автотранспорт ҳаракати чекланди, буюм бозорлари ва болалар боғчалари ёпилди, халқаро авиақатновлар икки бараварга қисқартирилди, Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари эпидемиологик тоифаси «қизил» бўлди, барча масжидлар фаолияти яна тўхтатилди.

Шунингдек, 13 июлдан маҳаллий авиақатновлар ва поездларда йўловчи ташиш тўхтатилди. 18—19 июль ҳамда 25—26 июль (шанба ва якшанба) кунлари бутун сутка давомида республика миқёсида ҳаракатланиш, автотранспорт воситаларининг, шу жумладан, йўналишсиз таксиларнинг ҳаракати тўлиқ тўхтатилади.

Шу билан бирга, кучайтирилган карантин чоралари даврида мавсумий қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб берувчи М1 (бир нафар йўловчи билан) тоифадаги жисмоний шахсларга тегишли шахсий автотранспорт воситаларининг ҳаракатига чеклов қўйилмаган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистоннинг коронавирус аниқланмаган ҳудудларида карантин юмшатилиши мумкин