
Тошкентда яшовчи эр-хотин фуқаролар коронавирус сабаб ҳаётдан кўз юмди.
ССВ маълумотига кўра, Олмазор туманида яшовчи 68 ёшли К.А. (эркак) ва унинг турмуш ўртоғи 67 ёшли С.А. тана ҳарорати 38 С гача кўтарилиши, умумий ҳолсизлик сабабли жорий йилнинг 5 июль куни тез тиббий ёрдам машинасида Республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига олиб борилган.
Беморлардан “COVID-19” инфекциясига намуна олинган ва касаллик тасдиқланган.
Уларга ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида шаҳар 1-сонли клиник шифохонасига олиб келиниб, реанимация бўлимига ётқизилган. Ҳар икки беморда ўткир нафас етишмовчилиги кузатилгани сабабли сунъий нафас олиш аппаратига олинган. Уларга “COVID-19” инфекцияси оғир кечиши, икки томонлама пневмония, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги ташхиси қўйилган.
Шунингдек, юрак ишемик касаллиги, стенокардияси, гипертония артериал гипертензия каби ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган.
Шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан эр-хотин беморларнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар