18:13 / 16.07.2020
4 200

Вирусли инфекцияларни даволашда қўлланадиган доривор ўсимликлар айтилди

Вирусли инфекцияларни даволашда қўлланадиган доривор ўсимликлар айтилди
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги матбуот котиби Қизлархон Бегматова вирусли инфекцияларни даволашда қўлланадиган доривор ўсимликларни санаб ўтди.

«Ўзбекистонда доривор ўсимликлар капсула, дамлама, таблетка ва бошқа дори шаклларида препаратлар тайёрланади. Лекин айнан вирусларга қарши дамламаларни қўллаш масаласи анъанавий тиббиётда келтирилмаган.

Вирусларга қарши курашишнинг энг самарали усулларидан бири бу – иммунитет, яъни организмнинг вирусли инфекцияларга қарши ҳимоясини кучайтиришдир. Вирусли инфекцияларда иситмани тушириш, яллиғланиш жараёнларини сусайтириш мақсадида наъматак дамламаси, чучукмия илдизи қайнатмаси, мойчечак, шалфей япроқлари, тирноқгул ўти дамламалари ҳалқ табобатидан кенг қўлланади
», дея агентлик вакилининг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Билдирилишича, Ўзбекистонда 215 турдаги вирусли инфекцияни даволашда қўлланадиган дори воситалари ишлаб чиқарилади.

«Ўзбекистонда вирусли инфекцияларда даволашда қўлланадиган 44 номдаги препарат маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан давлат рўйхатидан ўтказилган. Улар ацикловир, энтекавир, оксолин, умифеновир, ламивудин, абакавир, рутан каби таъсир этувчи моддалар сақлаган ҳамда мажмуавий таркибга эга бўлган вирусларга қарши воситалардир.

Мамлакатда фармацевтик маҳсулотларни ишлаб чиқарадиган жами 202та корхона мавжуд. Шуларнинг 55таси томонидан 215 турдаги вирусли инфекцияни даволашда қўлланадиган бир қатор дори воситалари ишлаб чиқарилади.

Хусусан, Nobel Pharmsanoat компанияси «Ковипир» номи остида фавипиравир фаол моддаси асосида дори воситасини ишлаб чиқариш учун давлат рўйхатидан ўтказиш жараёнини бошлади ва янги дори воситаси қисқа муддатларда ўзлаштирилди. Фавипиравир фаол моддаси сақловчи дори воситаси Япония, Россия ва бир қатор давлатларда коронавирус инфекциясини даволашда юқори самара кўрсатиб келмоқда
», деди Қизлархон Бегматова.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Вирусли инфекцияларни даволашда қўлланадиган доривор ўсимликлар айтилди