14:36 / 20.07.2020
2 214

Бухорода давлат солиқ хизмати ходимлари нима учун рағбатлантирилди?

Бухорода давлат солиқ хизмати ходимлари нима учун рағбатлантирилди?
Малумки, жорий йилда Президентимиз томонларидан “Тадбиркорлик фаолияти ва ўзини ўзи банд қилишни давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қорорлари қабул қилинган эди. Бу борада барча жойларда бўлгани каби Бухорода ҳам тизимли ишлар йўлга қўйилди.

Хусусан, Давлат солиқ хизмати ходимлари томонидан «Солиқ идораси – тадбиркорга кўмакчи» тамойили ва пандемия шароитида иш билан банд бўлмаган аҳоли қатламини доимий даромад банбаига эга қилиш мақсадида тизимли ишларни амалга оширмоқдалар. Бу борада ҳар бир давлат солиқ хизмати ходимлари олдига аниқ вазифалар қўйилган бўлиб, улар белгиланган режалар асосида манзилли ишларни ташкил этмоқдалар.

Албатта, вилоят 4-сектор раҳбари томонидан кунлик, ҳафталик ва ойлик сўровлар натижасида ҳудудда ишсиз фуқароларнинг бандлигини таъминлашга эришилмоқда. Этиборлиси, Давлат солик бошқармаси томонидан бу борада хизмат фаолиятлари давомида солиқ хизмати ходимларини рағбатлантириш уларга иш фаолиятлари учун муносиб шароитни яратиб берилаётгани уларни янада иш натижадорлигини оширилишига эришилмоқда.

Куни-кеча Когон шаҳар давлат солиқ инспекциясининг бир гуруҳ солиқ хизмати ходимлари ана шундай рағбат ва эътибордан четда қолишмади. Аниқроғи, Когон шаҳар давлат солиқ инспекцияси иш жараёнида олдиларига қўйилган режани сидқидилдан бажарганликлари учун Давлат солиқ бошқармаси раҳбарияти томонидан иш жараёнида фойдаланишлари учун замонавий 5 та компьютер жамланмаси совға қилинди.
Сабаби давлат солиқ инспекциясининг ҳар бир ходими рағбатга муносиб. Чунки, йил якунига қадар олдиларига қўйилган режани 15 кун вақт оралиғида ортиғи билан бажариб, ишсиз аҳолини ўзини ўзи банд қилган фуқаро сифатида рўйхатдан ўтказишларига бош-қош бўлдилар.

Рақамларга эътибор қаратадиган бўлсак, биргина Когон шаҳри бўйича йил якунига қадар 907 нафар фуқаро ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтиши белгиланган. Айни пайтда Когон шаҳар давлат солиқ инспекцияси томонидан 980 нафар фуқаро ўзини ўзи банд қилди. Ижтимоий йўналишлар бўйича хизматлар кўрсатишда 201 нафар, Саноат йўналиши бўйича хизматлар 253 нафар, Қишлоқ хўжалиги йўналиши бўйича хизматлар кўрсатишда 89 нафар, Ахборот комуникация йўналиши бўйича хизматларга 7 нафар, Маиший хизматларни кўрсатиш бўйича 320 нафар ҳамда Халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш йўналишлари бўйича 110 нафардан ортиқ фуқаролар ўзини ўзи банд қилишларига эришилди.
Бу борадаги ишлар вилоятда давлат солиқ хизмати ходимлари томонидан тизимли равишда давом эттирилмоқда.

Бухоро вилояти ДСБ
матбуот хизмати
А.Очилов

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бухорода давлат солиқ хизмати ходимлари нима учун рағбатлантирилди?