19:32 / 20.07.2020
3 466

«Вирус жуда кўпчиликка юқади, ҳамма гап бу муддатни узайтиришда» – Умид Абидходжаев

«Вирус жуда кўпчиликка юқади, ҳамма гап бу муддатни узайтиришда» – Умид Абидходжаев
Иқтисодиёт тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Оксфорд университетининг пандемияни прогнозлаштириш моделини Ўзбекистонга мослаштирди, деб маълум қилди марказ директори ўринбосари Умид Абидходжаев.

«Ўрганишларга кўра, Ўзбекистонда 18-23 миллион, яъни 70 фоиз аҳоли коронавирус касаллигини бошидан ўтказиши керак. Ҳамма гап уларнинг касалланиши даврини узоқ муддатга чўзиш билан боғлиқ.

Содда қилиб айтадиган бўлсак, бир йил давомида 365 челак сувни ташиш унчалик қийинлик туғдирмаса, буни бир дақиқада қилиш оғирлик қилади. Шуни ҳисобга олган ҳолда, ижтимоий масофа сақлаш муҳим саналади
», – деди Абидхўжаев Халқаро пресс-клубнинг 20 июлдаги сессиясида.

Унинг айтишича, агар карантин қоидалари кучайтирилмасдан вазият давом этса, декабрга бориб Ўзбекистонда 64 минг киши коронавирусдан зарарланиши мумкин.

Умид Абидхўжаев пандемия шароитида тадбиркорлик фаолиятини юритиш масаласига ҳам тўхталди.
«Айни пайтда тарозининг 2 палласида ҳаёт ва ҳаёт тарзи турибди. Ҳаётни сақлаб қолиш учун ҳаёт тарзини ўзгартириш керак. Ҳозирги бирламчи қоидаларга амал қилиш орқали яшашга ўрганиш зарур. Пандемия бошқа соҳалар ривожига ҳам туртки бўлади. Масалан, қисқа вақтда рақамли иқтисодиёт, етказиб бериш хизматлари тараққий этди», – деди Иқтисодиёт тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори ўринбосари.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Вирус жуда кўпчиликка юқади, ҳамма гап бу муддатни узайтиришда» – Умид Абидходжаев