12:03 / 23.07.2020
2 495

Тошкент туманида қудуққа тушган икки нафар фуқаро ҳаёти сақлаб қолинди

Тошкент туманида қудуққа тушган икки нафар фуқаро ҳаёти сақлаб қолинди
Фото: ФВВ матбуот хизмати
Тошкент вилояти Тошкент тумани «Бунёдкор» маҳалласи Янги зарбулоқ кўчасида яшовчи А.А. исмли фуқаро ўз хонадонининг дарвозаси яқинида қурилган оқава сув учун мўлжалланган чуқурлиги 6 метрдан ортиқ бўлган қудуққа унинг ичидаги ёғочларни олиб чиқиш учун тушган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, қудуқ тубида кислород етарли бўлмаганлиги сабабли унинг соғлиғи кутилмаганда ёмонлашиб қолган. Унга ёрдам бериш учун тушган фуқаро Б.У.нинг ҳам соғлиғи ёмонлашган.

Фото: ФВВ матбуот хизмати
Шу вақт қудуқ ичидан ёрдам сўраб келаётган овозни эшитган фуқаро А.А.нинг ўғли қутқарув хизматига қўнғироқ қилган.
Воқеа жойига зудлик билан етиб келган қутқарувчилар қудуқ ичида ҳушини йўқотаёзган икки нафар фуқарони юқорига олиб чиқиб, уларга зарур ёрдамларни кўрсатди. Шу тариқа икки нафар фуқаронинг ҳаёти сақлаб қолинди, дейилади маълумотда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент туманида қудуққа тушган икки нафар фуқаро ҳаёти сақлаб қолинди