11:07 / 24.07.2020
1 896

Исроил Мадримовнинг жанг санаси ва рақиби аниқ бўлди

Исроил Мадримовнинг жанг санаси ва рақиби аниқ бўлди
15 август куни Aмерика Қўшма Штатларида "Матчроом" компанияси томонидан жанг кечаси ўтказилиши ва унда Шаҳрам Ғиёсов билан бир қаторда яна бир ҳамюртимиз Исроил Мадримовнинг ҳам рингга кўтарилиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик.

Ушбу воқелик бўйича келишув ўз якунига етган ва Мадримов иккинчи асосий жангда океанорти вакили Эрик Уокерга қарши жанг қилади. Мазкур тўқнашув 12 раунддан иборат бўлиб, вақтинчалик WBA жаҳон чемпионлик камари учун кечади.

37 ёшли Эрик Уокер ( 20-2, 9 КО) сўнгги 3 та жангида кетма -кет ғалаба қозонган. Охирги мағлубиятини эса, 2018 йилда Брандон Aдамсдан қабул қилиб олганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Исроил Мадримовнинг жанг санаси ва рақиби аниқ бўлди