13:31 / 24.07.2020
2 399

Марказий Осиё давлат раҳбарлари Шавкат Мирзиёевни туғилган куни билан табриклади

Марказий Осиё давлат раҳбарлари Шавкат Мирзиёевни туғилган куни билан табриклади
Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон ва Қирғизистон раҳбарлари билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаев давлат раҳбарини таваллуд куни билан самимий қутлаган.
Суҳбат чоғида икки томонлама муносабатлар ва минтақавий ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, Тожикистон президенти Имомали Раҳмон давлат раҳбарини туғилган куни билан самимий муборакбод этди.
Икки томонлама дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларининг жорий ҳолати ва уларни кенгайтириш истиқболлари кўриб чиқилди.

Ўз навбатида, Туркманистон раҳбари Гурбангули Бердимуҳаммедов президентни таваллуд куни билан самимий табриклаб, халқимизга фаровонлик тилади.
Суҳбат чоғида давлат раҳбарлари ўзаро манфаатли амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалаларига алоҳида тўхталдилар.

Бундан ташқари, Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков Қирғизистон халқи ва шахсан ўз номидан давлат раҳбарини туғилган куни билан самимий қутлаб, мустаҳкам соғлик, фаровонлик ва муваффақият тилади.

Ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг янги ўсиш нуқталарини шакллантириш масалалари кўриб чиқилди, минтақавий кооперация ва муҳим инфратузилма лойиҳаларни илгари суриш истиқболлари муҳокама қилинди, дейилади маълумотда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Марказий Осиё давлат раҳбарлари Шавкат Мирзиёевни туғилган куни билан табриклади