23:19 / 24.07.2020
2 848

Ўзбекистонда коронавирус ваҳимаси асосан эркакларда учраётган экан...

Ўзбекистонда коронавирус ваҳимаси асосан эркакларда учраётган экан...
Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Барно Одилова бугунги кунда Ўзбекистонда ваҳимага берилаётган аҳоли сони ортиб бораётгани, уларнинг асосий қисми эркаклар эканлиги хусусида маълум қилди.

Жумладан, «Мен 2 марта коронавирусга тест топширдим, иккаласида ҳам тест натижаси манфий чиқди, лекин ўзимни жуда ёмон ҳис қиляпман, шу билан бир қаторда ўзимда коронавируснинг ҳамма симптомларини кузатяпман. Поликлиникага мурожаат қилганимда тест натижаларим манфий, деб мени даволашдан бош тортишяпти», — деган саволга мутахассис атрофлича изоҳ берган.

- "Бугунги кунда тез тиббий ёрдам, амбулатор поликлиника ва шифохоналар, СЭОМга мурожаат қилаётганларнинг жуда кўп қисми ҳам ўзларида айнан шундай белгиларни сезаётгани ҳақида гапирмоқда. Лекин уларнинг ҳаммасида ҳам касалликлар айнан коронавирусга тегишли эканлиги исботланмаяпти.

Ваҳиманинг ўзи ҳам ярим касаллик, деган нақлни седан чиқармаслик керак. Ижтимоий тармоқларда бўлаётган ҳар кунлик мурожаатлар, кўрсатилаётган видеолавҳалар, берилаётган нохуш хабарларнинг барчаси ҳар бир инсоннинг руҳий ҳолатига таъсир кўрсатмасдан қолмайди. Худдики ўзимизда нафас бўғилаётгандек сезамиз, лекин ўтган йили худди шундай шамоллаш белгилари бўлган бўлсада югуриб МСКТ қилишга, СЭСга, шифохонага ётишим керак, деб мурожаат қилмаганмиз. Бугунги кунда айнан нохуш ҳолатнинг борлиги учун ҳам аҳоли орасида ваҳима кайфияти жуда кўпайиб кетган.

Илтимос, ваҳимага берилишга ҳеч қандай асос йўқ. Ижтимоий тармоқларда кузатаётган Италия ёки Испаниядаги ҳолатлар бугунги кунда республикамизда йўқ. Лекин мурожаатлар кўп. Бу мурожаатларнинг кўпчилиги асоссиз тарзда тез тиббий ёрдамга қилингани учун кўплаб нохуш ҳолатлар кузатилмоқда.

Ваҳимага тушган аҳоли ижтимоий тармоқлардаги нохуш ҳолатларни ўқимаслиги керак. Чунки бу барибир ҳар куни одамнинг иммунитетини туширишга ҳаракат қилади. Нима учун болаларда касаллик енгил кечади? Чунки болалар ваҳима нима эканлигини билмайди. Нима учун биз 65 ёшдан ошган аҳолида мана шундай касалликлар бўлиши, оғир ўтиши мумкин, деб огоҳлантирсак ҳам айнан шу катта ёшдагиларга қўшимча равишда ёш аҳолимизда ҳам, биз таҳлил қилиб чиқдик, кўпроқ эркакларда ваҳима ҳолатлари бор. Бу бўйича ҳам ҳар битта оилавий поликлиникада тузилган мобил бригадалар, Call-марказларга келаётган телефон қўнғироқлари ҳар бири юзасидан бизга маълумот бермоқда.
", - дейди Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси, Барно Одилова.

Штаб аъзоси аҳолидан ваҳимага берилмаслик, оилавий хушкайфият муҳитни таъминлаш, соғлом уйқу ва соғлом ҳаёт тарзини кечириб, ўзларига яқин суҳбатдош билан суҳбатлашиш, ёқимли машғулотлар билан шуғулланишни тавсия этди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда коронавирус ваҳимаси асосан эркакларда учраётган экан...