00:09 / 25.07.2020
2 091

Хориж давлатлари президентлари ва ҳукумат раҳбарлари Мирзиёевни туғилган куни билан табриклашди

Хориж давлатлари президентлари ва ҳукумат раҳбарлари Мирзиёевни туғилган куни билан табриклашди
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг туғилган куни муносабати билан хорижий давлатлар, ҳукуматлар ва парламентлар раҳбарлари, таниқли давлат ва жамоат арбобларидан қутловлар келмоқда, дея хабар беради Президент матбуот хизмати.

Хусусан, Хитой раҳбари Си Цзиньпин ўз мактубида икки томонлама муносабатларни ривожлантиришга катта эътибор қаратаётгани, мустаҳкам дўстлик ришталарини ғоят қадрлашини таъкидлаган. Хитой раҳбари давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келишга тайёр эканини, биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билан кўп қиррали ҳамкорликни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишга тайёрлигини билдирган.

Шунингдек, Жанубий Корея президенти Мун Чже Ин коронавирус пандемиясига қарамай давом этаётган фаол мулоқот ва алмашинувлар мамлакатлар ўртасидаги алоҳида стратегик шериклик муносабатларининг ҳақиқий аҳамиятидан далолат бераётганини таъкидлаган.

Жанубий Корея раҳбари яқин ҳамкорлик туфайли мамлакатлар инқирозни енгиб ўтиши ва икки томонлама алоқалар янги тараққиёт даражасига етишига ишонч билдирган.

Шунингдек, қуйидагилар ҳам самимий табриклар йўллаган:
Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди;
Озарбайжон президенти Илҳом Алиев;
Беларусь президенти Александр Лукашенко;
Молдова президенти Игор Додон;
Украина президенти Владимир Зеленский;
Эрон президенти Ҳасан Руҳоний;
Сербия президенти Александр Вучич;
Россия ҳукумати раиси Михаил Мишустин.

Маълумот учун, Ўзбекистон Президенти 24 июль куни 63 ёшга тўлди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Хориж давлатлари президентлари ва ҳукумат раҳбарлари Мирзиёевни туғилган куни билан табриклашди