Ўзбекистонда яна 102 кишида коронавирус аниқланиб умумий сони 19 755 нафарга етди

Ўзбекистонда яна 102 кишида коронавирус аниқланиб умумий сони 19 755 нафарга етди
Ўзбекистонда 25 июль соат 17:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 102 кишига кўпайиб, 19 755 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 48 нафари Тошкент шаҳрида;
- 32 нафари Самарқанд вилоятида;
- 17 нафари Наманган вилоятида;
- 5 нафари Тошкент вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Айни пайтда Ўзбекистонда 10 472 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаро (53 фоиз) соғайган. Беморларнинг 9 174 нафарига шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тақдим этиб келаётган статистика бўйича мамлакатда эпидемия бошланганидан буён 109 киши вафот этган.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар