23:45 / 25.07.2020
5 728

Шифокор: COVID-19'га чалинганда илк кунларданоқ дори ичиш пневмония ривожланиши эҳтимолини оширади

Шифокор: COVID-19'га чалинганда илк кунларданоқ дори ичиш пневмония ривожланиши эҳтимолини оширади
«Тез ёрдам» лойиҳасининг навбатдаги сонида Вирусология институти илмий ходими, т.ф.н. Раъно Қосимова коронавирусга чалиниб касалликни енгил шаклда ўтказаётган беморлар ва шифокорларга айрим тавсияларни берди.

Раъно Қосимованинг қайд этишича, 70-80 фоиз беморда касаллик енгил ва ўрта оғир даражада ўтади. Енгил тарзда касалликни бошидан кечираётган беморларга дори бериш шарт эмас. Организм бу вазиятда мустақил тарзда курашиб, касалликнинг 4-5-кунида тана ҳарорати тушиб, беморнинг аҳволи яхшилана бошлайди.

«Лекин ҳозир аҳоли ваҳимада қолмоқда. Иситма кўтарилиб кетганда, ўзини ёмон ҳис қилганда ёки бирор яқинини йўқотиб қўйганда хавотир кучайиб кетмоқда.

Шу ҳолатда беморлар бошқаларнинг дори воситаларини қабул қилмоқда. Бу эса уларнинг ҳолати ёмонлашишига сабаб бўлмоқда. Охирги ҳафтада 20-25 нафар беморни кўрдим. Улар касалликнинг биринчи кунларидан томчи дорилар, дексаметазон, натрий хлор каби дориларни қабул қилишган
», – деди шифокор.

Раъно Қосимовага кўра, бунда нормал ҳолатда кетаётган жараённи беморларнинг ўзи издан чиқаради. Тажриба эса вақтида сув ичиб, тўғри овқатланган, етарли миқдорда витаминлар истеъмол қилган беморларнинг 70-80 фоизида коронавирус пневмония шаклига ўтмасдан енгил шаклда ўтаётганини кўрсатмоқда.

Касалликнинг биринчи кунидан дори қабул қилган беморларда эса 7-8-куни ўпка шикастланиши ва қоннинг кислород билан таъминланиши пасайиб, жонлантириш бўлимига ётқизилиши ҳолатлари учрамоқда.

«Антибиотик қабул қилиши натижасида диарея ва кўнгил айниши каби ҳолатлар ҳам кузатилмоқда. Шунинг учун шифокорлардан ҳам беморларга дори ёки гормон беришдан олдин беморнинг ҳолатини яхшилаб ўрганиши ва агар зарур бўлса, керакли препаратларни тавсия қилиши мумкин, лекин касалликнинг биринчи кунидан эмас.

Агар касаллиги енгил ўтадиган 70-80 фоиз беморга биринчи кунданоқ стационар шароитда ишлатиладиган дориларни қўлласак, уларнинг ярми стационар шароитига кўчирилишига тўғри келиши мумкин
», – дея фикр билдирди шифокор.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шифокор: COVID-19'га чалинганда илк кунларданоқ дори ичиш пневмония ривожланиши эҳтимолини оширади