
Мақола бошида мана бу оятга эътибор қаратамиз, Аллоҳ таоло: «Айтинг: «Аллоҳдан бошқа осмонлар ва ердаги бирор кимса ғайбни билмас», деб марҳамат қилган [Намл сураси, 65-оят].
Машҳур фолбинлардан бири олдига товуқ ёки қўй олиб келганларни тўғри топиб айтар, келганларни ҳайронлар қолдирар экан.
Қандай қилиб дейсизми?
Масалан, қонлаш (ҳаром амал) учун фолбинга битта қўй ёки товуқ олиб бориб, уни шотир (хизматкор)ларига топширсангиз, олдига кирганинингизда "сиз оқ қўй, қора қўй, оқ товуқ, қора товуқ олиб келибсиз-а?" деб тўғри айтар экан. Кўрмасдан туриб рангигача айтиб берадиган фолбинга бу камида эллик очко дегани-да.
Камина шунинг тагига етган. У фирибгар иймонсизнинг хизматкорлари кўп бўлиб, ҳар бирини ўз вазифаси бор.
Масалан, оқ қўй олиб келган кимсани фақат Салим, қора қўй олиб келган кимсани эса фақат Ҳошим, оқ товуқ келтирганни Ботир, қора товуқ олиб келганни Тоир фолбин олдига олиб кирар, у фирибгар эса одамига қараб олиб келган жонлиғини айтверар экан. Салим кирса, оқ қўй келтирилган, Ҳошим кирса, қора қўй...
Энди билиб олдикми буларнинг фирибгарлигини? Сиз эса ҳайрон бўлиб юрибсиз. Фолбинлик мутлақ ҳаром ва унга ишонганлар диндан чиқиб қолишади. Яна бу фирибгар каззобларнинг ўзлари чиқарган "Фолбинга борма, фолсиз ҳам юрма" каби ёлғон-яшиқ сўзлари ҳам одамлар орасига ёйилгани ачинарли.
Азизлар, фирибгар фолбинларга алданиб, охиратимизни бой бермайлик.
Аллоҳ таоло: «Айтинг: «Аллоҳдан бошқа осмонлар ва ердаги бирор кимса ғайбни билмас», деб марҳамат қилган [Намл сураси, 65 -оят].
Суннатуллоҳ АБДУЛБОСИТ
Манба: Azon.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар