14:15 / 26.07.2020
2 333

Сардобалик аҳоли учун мўлжалланган 53 млн. сўмлик маҳсулотлар сохта ҳужжат орқали олиб кетилди

Сардобалик аҳоли учун мўлжалланган 53 млн. сўмлик маҳсулотлар сохта ҳужжат орқали олиб кетилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сардоба тумани бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган. Бу ҳақда Бош прокуратура жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.

Аниқланишича, фуқаро М.Ж. Сардоба тошқинидан жабр кўриб, туманнинг 21-сонли мактабига эвакуация қилинган аҳоли учун зарур ноозиқ-овқат маҳсулотларини олиб келиш мақсадида, Сардоба туман Қизил ярим ой жамияти раҳбари номидан сохта ҳужжатлар тайёрлаб, ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан 53 млн сўмлик маҳсулотларни махсус омбордан олиб чиқиб, номаълум шахсларга сотиб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан М.Ж.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) 3-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сардобалик аҳоли учун мўлжалланган 53 млн. сўмлик маҳсулотлар сохта ҳужжат орқали олиб кетилди