14:36 / 26.07.2020
3 063

Андижонда 22 киши иштирокидаги катта безориликнинг олди олинди

Андижонда 22 киши иштирокидаги катта безориликнинг олди олинди
Фото: Тергов департаменти
Андижон вилояти ички ишлар ходимлари 22 нафар шахсни безориликда айблаб қўлга олди, дея хабар бермоқда Тергов департаменти.
Қайд этилишича, 2020 йилнинг 22 июль куни соат 17:00 да Хонобод шаҳар «Кампирровот» МФЙда яшовчи 36 ёшли О.М., фарзанди 16 ёшли вояга етмаган А.Н. билан бир нечта тенгдошлари уришмоқчи эканлигини эшитиб қолади.

Ота фарзандини Хонобод шаҳар Оби-ҳаёт кўчасига олиб бориб, у ерда бўлган вояга етмаганлар – 16 ёшли М.А., О.А., К.А., Х.Н., Э.Т. ҳамда Э.П.нинг йўлини тўсиб, улардан қай бири фарзанди А.Н., билан бирга-бир уришмоқчи эканлигини сўрайди. Шундан сўнг О.М. далага олиб ўтиб, М.А. ва О.А. билан ўғлини бирга-бир уруштирган.

Жанжал вақтида М.А.нинг танишлари жанжалга аралашганлиги учун О.М. фарзандининг тенгдошлари бўлган М.А., О.А. ва Х.Н.ни уриб тан жароҳати етказган.

Шундан сўнг, М.А. ва О.А. ота-ўғил билан урушни давом эттириш мақсадида ўзларининг 14 нафар тарафдорини чақириб, ота-болани урмоқчи бўлиб, Хонобод шаҳар «Кампирровот» МФЙда тўпланган. Бундан Хонобод шаҳар ИИБ ходимлари хабар топиб, ҳодиса жойига етиб борган ҳамда ушбу шахсларга қонуний чора кўриш мақсадида ИИБ биносига олиб келган.

Мазкур ҳолат юзасидан Хонобод шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси 1-қисми (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бундан ташқари, М.А. ва О.А. ҳамда уларнинг 14 нафар тарафдорларига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг тегишли моддалари билан маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Андижонда 22 киши иштирокидаги катта безориликнинг олди олинди