19:19 / 29.07.2020
2 548

Навоийда маҳкумларга яна енгиллик берилди

Навоийда маҳкумларга яна енгиллик берилди
Бугунги кунда судлар томонидан, озодликни чеклаш, ахлоқ тузатиш ишлари ва бошқа жазоларни ўтаётган, ўрнатилган тартиб-қоида талабларини бажарган ва меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган маҳкумларга нисбатан инсонпарварлик принципига асосан жазодан муддатидан илгари шартли озод қилиш ва жазони енгилроқ турдаги жазога алмаштириб, бу тоифадаги ишларни ўз вақтида, қонуний ва адолатли кўрилаётгани аҳамиятли ҳисобланади.

Қонунга мувофиқ, жазо ва бошқа ҳуқуқий таъсир чоралари жисмоний азоб бериш ёки инсон қадр-қимматини камситиш мақсадини кўзламайди, жиноят содир этган шахсга нисбатан у ахлоқан тузалиши ва янги жиноят содир этишининг олдини олиш учун зарур ҳамда етарли бўладиган жазо тайинланиши ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси қўлланилиши керак.

Жиноят содир этишда айбдор бўлган шахсга нисбатан қўлланиладиган жазо ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси одилона бўлиши, яъни жиноятнинг оғир-енгиллигига, айбнинг ва шахснинг ижтимоий хавфлилик даражасига мувофиқ бўлиши керак.

Жиноят ишлари бўйича Навбаҳор туман судида 2020 йил 23 июль куни ўтказилган суд мажлисида, 6 нафар маҳкумларга нисбатан Навбаҳор туман ИИО Пробация гуруҳи томонидан киритилган тақдимномалар кўриб чиқилди.

Жумладан, 1 нафар маҳкумнинг жазоси енгилроғига алмаштирилди, 4 нафар маҳкумлар жазодан муддатидан илгари шартли озод қилиндилар, шунингдек, 1 нафар маҳкум меҳнат қобилиятини йўқотганлиги муносабати билан жазодан озод қилинди.
Асосий мақсад, одил судловни амалга ошириш ҳамда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилган ҳолда уларни ҳуқуқий онгини ошириш ва жамиятда адолат мезонини тарғиб қилиш ҳисобланади.

Жиноят ишлари бўйича
Навбаҳор туман судининг
девонхона мудири
Б.Фармонов


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Навоийда маҳкумларга яна енгиллик берилди