22:43 / 30.07.2020
3 423

400 мингдан зиёд оилаларга бюджетдан бир марталик ёрдам кўрсатилади

400 мингдан зиёд оилаларга бюджетдан бир марталик ёрдам кўрсатилади
Ўзбекистон Республикаси президентининг «Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони эълон қилинди.

Президент фармонга кўра, «Саховат ва кўмак» умумхалқ ҳаракатини янада кучайтириш мақсадида ҳамда Қурбон ҳайити байрами муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ва ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича мутасадди идоралар томонидан шакллантирилган моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларнинг рўйхатлари («темир дафтар»)га киритилган ва аъзолари 1,7 миллион нафардан ортиқ бўлган 400 мингдан кўпроқ оилаларга Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан бир марталик моддий ёрдам кўрсатилиши белгиланмоқда.

Бир марталик моддий ёрдам пулларини эҳтиёжманд ва кўмакка муҳтож оилалар рўйхатларига киритилган оилаларга 2020 йил 15 августга қадар етказилади.

Президент фармонида белгиланишича, коронавирус пандемияси оқибатларини юмшатиш мақсадида ҳамда Қурбон ҳайити байрами муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан:
  • моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларнинг рўйхатлари («темир дафтар»)га киритилган оилаларни молиявий қўллаб-қувватлаш учун «Саховат ва кўмак» жамғармасининг ҳудудий бўлимларига — 200 миллиард сўм;
  • тез тиббий ёрдам бригадалари ходимларига (врачлар, фельдшерлар, санитарлар ва ҳайдовчилар) бир марталик моддий ёрдам кўрсатиш учун — 100 миллиард сўм;
  • Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги «Вақф» хайрия жамоат фондига 150 миллиард сўм маблағ ажратилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 400 мингдан зиёд оилаларга бюджетдан бир марталик ёрдам кўрсатилади