
Фото: Скриншот
АОКА ҳузуридаги штабда Коронавирусга қарши штаб аъзоси Севара Убайдуллаева ёш болаларга ниқоб тақиш имконияти бўлмаса, уларни қандай ҳимоялаш борасида тавсиялар бериб ўтди.
Жумладан, мутахассис ёш болаларга ниқоб тақиш жуда ҳам қийинлиги, чақалоқларга мослаштирилган ниқоблар мавжуд эмаслиги, оилада короновирус билан касалланганлар билан мулоқотда бўлган, касаллик тасдиқланган шахс яшаса, максимал равишда онани ҳам болани ҳам бемордан ажратиш, яъни алоҳидалаш зарурлигини айтди.
Шунингдек:
- хонадон аъзолари, жумладан, она ҳам болага ниқобсиз яқинлашмаслиги лозим;
- она болани кўкрак сути билан боқаётган бўлса, қўлларини 20 сониядан кўп совун билан ишқалаб ювиши;
- болани эмизиб бўлгандан кейин ҳам қўлларини ювиши;
- имкон қадар кўпроқ суюқлик ичиши;
- витамин, микро ва макроэлементларга бой соғлом овқатларни истеъмол қилиш боланинг ҳам кўкрак сути орқали иммунитети мустаҳкамланишига олиб келади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси, профессор Ҳабибулло Оқилов эмизикли оналар коронавирусга чалинган бўлса, фарзандини қандай эмизиши борасида аниқлик киритиб ўтган, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Ўзбекистонда коронавирусга чалинган ҳомиладор аёллар учун қандай шароитлар яратилгани ҳақида маълумот берилган эди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар