18:50 / 01.08.2020
2 804

Эксперт: «Коронавирусда осма укол олиш зарарли ва ўлим хавфини оширади»

Эксперт: «Коронавирусда осма укол олиш зарарли ва ўлим хавфини оширади»
Кадр: YouTube
Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева COVID-19 билан касалланганлар беморлар шифокорлар билан маслаҳатлашмасдан осма укол олаётгани уларнинг аҳволини янада оғирлашишига сабабчи бўлаётганини маълум қилди.

«Одамлар ‘Олдин шамоллаганимда осма укол (капелницалар) олгандим, яна бир марта олсам, ўтиб кетади деб ўйладим’ дейишади. Касалликнинг 6-7-кунига бориб, уларнинг аҳволи оғирлашишни бошлаяпти. Томографияга тушишяпти, ўпканинг жароҳатлангани, сув йиққанини кўришяпти. Бу даврда энди биз амбулатор шароитда ёрдам беролмаймиз. Осма уколлардан кейин, касалликнинг 5-6-кунида ўпка суюқлик йиғишни бошлаяпти, ўпка шиши келиб чиқяпти. Ҳозирги кунда ўлаётган беморларнинг ҳамма ташхисини кўринг: ўпка шишиши! Булар ўз-ўзидан келиб чиқмаяпти. Ҳаммаси осма укол таъсири», — дейди эксперт.

Шунингдек, Севара Убайдуллаеванинг таъкидлашича, беморлар буйраги суюқликни чиқариб ташлашга улгурмаяпти. Бу юрак қобиғида ҳам суюқлик йиғилишига олиб келиши, жигарни ишдан чиқариши мумкин.

«Осма укол олишдан аввал, албатта, шифокор билан маслаҳатлашинг. Одамлар осма уколлардан воз кечса, Ўзбекистонда ўлим кўрсаткичи камаярди», — дейди Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Эксперт: «Коронавирусда осма укол олиш зарарли ва ўлим хавфини оширади»