00:22 / 02.08.2020
2 420

Ўзбекистонда яна 774 киши вирус юқтирди, 835 киши соғайди

Ўзбекистонда яна 774 киши вирус юқтирди, 835 киши соғайди
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги 1 август куни мамлакатда коронавирусга чалиниш билан боғлиқ 774та янги ҳолат аниқлангани ҳақида хабар берди. Бу – ҳозиргача кузатилган энг юқори кунлик ўсиш.
Шу билан бирга, кун давомида COVID-19`дан тузалганлар сони бўйича ҳам рекорд янгиланди – 835 бемор касалликдан фориғ бўлди.

Вазирлик яна 5та ўлим ҳолати ҳақида хабар берди, уларнинг барчаси – Тошкент шаҳрида рўй берган.
Эндиликда ССВ статистикасига асосан, жами ҳолатлар сони 24 783, тузалганлар 15 299 нафар, вафот этганлар камида 147 кишини ташкил этмоқда.

Янги ҳолатлар (+774)
774та янги ҳолатнинг барчаси «коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлгани сабабли намуна олинган фуқаролар орасида» аниқланган. 14та ҳудудий бирликнинг 10тасида янги зарарланиш ҳолатлари қайд этилди.
Тошкент шаҳри – 484
Тошкент вилояти – 190
Андижон вилояти – 22
Бухоро вилояти – 21
Қашқадарё вилояти – 18
Сирдарё вилояти – 16
Фарғона вилояти – 13
Навоий вилояти – 4
Сурхондарё вилояти – 4
Қорақалпоғистон – 2

Тузалганлар (+835)
Ўзбекистонда кетма-кет олтинчи кун соғайиш бўйича рекорд янгиланмоқда. 1 августда 11та ҳудудда жами 835 кишининг тузалгани маълум бўлди.
Тошкент шаҳри – 396
Тошкент вилояти – 184
Бухоро вилоятида – 98
Сурхондарё вилояти – 36
Андижон вилояти – 32
Самарқанд вилояти – 30
Қашқадарё вилояти – 17
Наманган вилояти – 15
Сирдарё вилоятида – 14
Навоий вилояти – 5
Жиззах вилояти – 4
Фарғона вилояти – 4

Даволанаётганлар ва оғир аҳволдаги беморлар
Расмий статистикага кўра, касаллик қайд этилган жами 24 783 бемордан 15 299 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 61 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда коронавирус инфекциясидан даволанаётган 9 337 киши даволанмоқда.
Улардан 592 нафарининг аҳволи оғир, 185 нафари эса ўта оғир аҳволда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда яна 774 киши вирус юқтирди, 835 киши соғайди