08:55 / 03.08.2020
1 700

Монополияга қарши курашиш қўмитасининг қарорлари юзасидан фақатгина Олий судга шикоят қилинади

Монополияга қарши курашиш қўмитасининг қарорлари юзасидан фақатгина Олий судга шикоят қилинади
Рақобатни таъминлаш ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида давлат сиёсати тубдан такомиллаштирилади.
Президентнинг “Рақобатни таъминлаш ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида давлат сиёсатини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони лойиҳаси эълон қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига тавсия этилади:
Монополияга қарши курашиш қўмитаси раисининг ўз ваколатига кирадиган масалалар бўйича ҳисоботини ва давлат органлари ҳамда ташкилотлари раҳбарларининг, шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича йилига камида икки маротаба ҳисоботларини эшитиш;

Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва Агентликни жалб қилган ҳолда парламент назорати доирасида ўрнатиш давлат органлари ва иқтисодиёт тармоқларида рақобат муҳитини ривожлантириш ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш чораларининг самарадорлигини баҳолаш юзасидан назорат тадбирларини ўтказиш.

Белгиланишича, 2020 йил 1 июлдан бошлаб Монополияга қарши курашиш қўмитасининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорлари юзасидан фақатгина Ўзбекистон Республикаси Олий судига шикоят қилинади.

Шундай тартиб ўрнатиладики, унга кўра Қўмита, Агентлик ва уларнинг ҳудудий органларининг ёзма сўровномасига мувофиқ:

а) ички ишлар органлари:
рақобат, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисида қонунчиликни бузган, маъмурий ҳуқуқбузарлик юзасидан баённома тузиш учун келишдан бош тортган шахсларни қидириш ва мажбурий олиб келишни таъминлайди;

уч кунлик муддатда рақобат, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисида қонунчиликни бузган жисмоний шахсни паспорти тўғрисида маълумотлари тақдим этади;

б) давлат солиқ хизмати органлари Агентликка савдо қоидалари бузилган ҳолларда истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш чораларини кўришда кўмак беради.
Агентлик Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва Адлия вазирлиги билан биргаликда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик, Агентликка ахборот бермаслик ёки била туриб нотўғри ахборот бериш, унинг кўрсатмаларини бажармаслик, шунингдек унинг фаолиятига аралашганлик ҳамда унинг ходимларига юклатилган вазифа ва функцияларни қонуний бажаришларига тўсқинлик қилиш мақсадида ҳар қандай шаклда таъсир ўтказганлик учун давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан жарималар қўллаш жарималар қўллаш ва маъмурий жавобгарлик белгилашни назарда тутувчи ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида таклифлар тайёрлайди ва Вазирлар Маҳкамасига киритади.

Қўмита ва Агентликнинг марказий аппарати ҳамда уларнинг ҳудудий бошқармалари ходимларига Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан узоқ муддат хизмати учун қуйидаги миқдорда ҳар ойда устама тўланади (рағбатлантириш коэффициентини ҳисобга олган ҳолда, лавозим маошига нисбатан фоиз ҳисобида):

1 йилдан 3 йилгача – 0,3;
3 йилдан 5 йилгача – 0,6;
5 йилдан 10 йилгача – 1,0;
15 йилдан 20 йилгача – 1,2;
20 йилдан юқори – 1,5.

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Рақобатни ривожлантиришга кўмаклашиш жамғармаси юридик шахс мақомига эга бўлмаган бюджетдан ташқари Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Монополияга қарши курашиш органини ривожлантириш жамғармаси деб қайта ташкил этилади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати, вазирлар Маҳкамаси, Олий суди, Бош прокуратураси, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ва Адлия вазирлигининг:

рақобатга қарши ҳаракатларнинг рақобатни чеклайдиган келишилган ҳаракатлар ва тил бириктиришлар (картель келишувлар) қисми бўйича амалга оширганлик учун жиноий жавобгарликка тортиш;

вазирликлар ва идоралар шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарларининг рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича фаолиятини самарадорлигининг муҳим кўрсаткичлари (КРI) жорий этиш;

рақобат муҳитини ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ҳар йили чоп этиладиган тармоқлар ва ҳудудлар бўйича рейтинг ишлаб чиқиш таклифларига розилик берилади.

Олий судга Ўзбекистон Республикаси Олий суд ҳузурида рақобатни ҳимоя қилиш соҳасида низоларни кўриб чиқиш бўйича махсус суд ҳайъатини ташкил этиш тавсия этилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Монополияга қарши курашиш қўмитасининг қарорлари юзасидан фақатгина Олий судга шикоят қилинади