22:43 / 05.08.2020
2 948

Мактабларда ўқув йилини бошлаш бўйича 3та вариант мавжуд (видео)

Мактабларда ўқув йилини бошлаш бўйича 3та вариант мавжуд (видео)
Халқ таълими вазирлиги ўз ваколатидан келиб чиқиб, янги ўқув йилини қай шаклда бошлаш ҳақида 3та сценарий ишлаб чиққан. Лекин ўқув йилининг қай тартибда бошланиши ҳақидаги якуний хулоса республика махсус комиссиясининг қарори билан эълон қилинади.
Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Лайло Рустамова янги ўқув йилини бошлаш учун кўрилаётган тайёргарлик ишлари ҳақида маълумот берди.

Қайд этилишича, айни пайтда вазирлик Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва бошқа тегишли вазирлик ҳамда идоралар билан биргаликда ўқув йилини қай тарзда бошлаш устида иш олиб бормоқда. Ва вазирлик ваколатидан келиб чиқиб, 3та сценарий ишлаб чиққан.

1-сценарий: Пандемия ҳолати барқарорлашиб, мактаблар одатий тартибда ўз фаолиятини бошлайди. Бу вазирлик ва ўқувчилар учун энг мақбул вариант бўлиб турибди. Халқаро тажриба мактаб ёшидаги болаларга касаллик кам ҳолатда юқишини, улардан катталарга юқиш хавфи ҳам камлигини кўрсатмоқда;

2-сценарий: Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Ўзбекистонда болаларда вирус кечиши бўйича хулосаси ижобий бўлмаган тақдирда таълим онлайн тартибда давом эттирилишига тўғри келиши мумкин;

3-сценарий: Гибрид сценарий бўлиб, мактаблар очилади. Мактаблар ҳам синф тизимига ўтказилади. Фақат маълум бир ҳудуд, мактаб ҳолатидан келиб чиқиб, ўқувчиларнинг онлайн дарсларда ёки мактабдаги дарсларда билим олиши давом эттирилади.

«Охирги сценарийда фарзанди соғлигидан хавотир олган ота-оналарнинг болаларига уйдан туриб дарсларда қатнашишга рухсат берилади. Яъни боланинг мактабдаги давомати эркин бўлади», деди Лайло Рустамова 5 август куни АОКАда ўтказилган брифингда.

Қўшимча қилинишича, ўқув йилининг қай тартибда бошланиши ҳақидаги якуний хулоса республика махсус комиссиясининг қарори билан эълон қилинади.

Шунингдек, брифингда ўқув йили қайси шаклда бошланишидан қатъи назар, телевизион дарслар тажрибаси сақлаб қолиниши, 10 августдан телевезион дарсларни суратга олиш ишлари бошланиши ҳақида ҳам маълумот берилган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Мактабларда ўқув йилини бошлаш бўйича 3та вариант мавжуд (видео)