13:10 / 06.08.2020
2 085

Ўз вақтида тўланмаган солиқлар сабаб кўчмас мулклар хатланишига сабаб бўлди

Ўз вақтида тўланмаган солиқлар сабаб кўчмас мулклар хатланишига сабаб бўлди
Мажбурий ижро бюроси Олтиариқ туман бўлими иш юритувига 30.06.2020 йилда “Нуробод” машина трактор паркидан 120 млн сўм, “Мадад” машина трактор паркидан 27.1 млн сўм ва “Иқболжон Ғаффоров” хусусий корхонасидан 142,1 млн сўм солиқ қарзини давлат фойдасига ундириш ҳақидаги ижро ҳужжатлари келиб тушган.

Амалдаги қонунчилик талаблари бўйича Олтиариқ туман давлат солиқ инспекцияси ушбу юридик шахслар вакилларини бир неча маротаба огоҳлантириб, уларнинг ҳиосб рақамларига инкассо топшириқномаларини қўйишган бўлишига қарамасдан солиқ қарзини ундира олишмаган.
Давлат ижрочиси томонидан дастлаб ушбу қарздорлар учун солиқ қарзини тўлаб беришликлари учун ихтиёрий муддат белгилаб берилди, бироқ қарздорларнинг бирортасидан садо ҳам чиқмади, ҳаттоки ижро ҳужжати ижросига беписанд муносабатда бўлишди.

Жорий йилнинг 15-17 июль кунлари қарздорлар “Нуробод” машина трактор парки, “Мадад” машина трактор парки ва “Иқболжон Ғаффоров” хусусий корхонасининг ишлаб чиқариш фаолиятига даҳли бўлмаган кўчмас мулк объектлари далолатнома асосида хатланди.

Шундагина қарздор ташкилотлар вакиллари Бюронинг туман бўлимига серқатнов бўлиб қолишди, давлат ижрочиси томонидан қонун талаби бўйича олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида улардан қарийб жами 300 млн сўм солиқ қарздорлиги давлат фойдасига ундирилди.

Шу сабабли уларга нисбатан қўзғатилган ижро ҳужжатлари Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 41-моддаси 1-қисмига асосан ижро тўлиқ таъминланганлиги муносабати билан тамомланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўз вақтида тўланмаган солиқлар сабаб кўчмас мулклар хатланишига сабаб бўлди