16:58 / 06.08.2020
2 738

«Коронавирусда пуфак шишириш мумкин эмас». Нафас гимнастикаси бўйича мутахассис тавсиялари

«Коронавирусда пуфак шишириш мумкин эмас». Нафас гимнастикаси бўйича мутахассис тавсиялари
Фтизиатр-педиатр Надежда Шкловец коронавирусда фойдали бўлган нафас машқларини кўрсатиб берди.
«Парадоксал нафас олиш машқлари коронавирусда фойдали. Одатда нафас олганимизда қорин ичкарига тортилади, нафас чиқарганда эса шишиб, бўшашади.

Парадоксал нафас машқида эса бу тартиб тескари бўлади. Қорин ичига пуфак жойлашгандек нафас орқали уни шиширишга ҳаракат қилиш керак. Нафас олганда пуфак шиширилади, яъни қорин кўтарилади. Нафас чиқарганда эса қорин ичкарига тортилади. Бу машқда нафасни бир мартада чуқур ёки бир неча қисқа нафаслар олиш мумкин.

Машқни 5-6 дақиқа давомида қилиш мумкин. Доимий равишда шу тартибда нафас олиш ҳам фақатгина фойдага хизмат қилади.
Боғчада бажариладиган машқлар – қўлларни тепага кўтариб тушириш, ёнга қайрилиш чоғида нафас олиш ва чиқариш машқлари ҳам фойдали
», деди Шкловец «Тез ёрдам» кўрсатувининг 5 августдаги сонида.

Иммунолог-инфекционист Азиза Хўжаеванинг таъкидлашича, аксарият тавсия қилаётганидек, коронавирусда пуфак шишириш мумкин эмас.
«Кўпчилик коронавирусда пуфак шиширишни маслаҳат бермоқда. Лекин бу касалликда бундай машқ мумкин эмас. Бу кераксиз иш.
Шунингдек, коронавирусда беморлар қоринга ётиши керак. Чунки орқа томондан мушаклар кучли. Фақат орқа томон билан ётилса, нафас олиш чуқурлиги яхши бўла олмайди, кислород билан тўйиниш камайиши мумкин. Шу боис беморни қорин билан ётқизиш керак
», деди мутахассис.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Коронавирусда пуфак шишириш мумкин эмас». Нафас гимнастикаси бўйича мутахассис тавсиялари

Жамият янгиликлари